UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  1 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4

«Динамо»дан навбатдаги рекорд ғалаба… Янгиликлар

«Динамо»дан навбатдаги рекорд ғалаба…

Теглар :  Учқун Қобилов
Биринчи Лига 17-тури доирасида Самарқандда Бухоронинг «Fиждувон» клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ўзи учун рекорд натижа – 8:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар ўйиннинг бошиданоқ рақибдан бир бош баланд эканликларини кўрсатишди. 8-дақиқада Азамат Бобожонов қанотдан Жонибек Кўчимов томонидан оширилган тўп билан ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқага келиб ёш яримҳимоячи Жонибекнинг ўзи фарқни иккитага етказди, 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилган мураббийларимизнинг қарори ўзини оқлади. Виктор Клишин 49-дақиқада ҳисобни 3:0га етказган бўлса, қолган бешта голни захирадан майдонга тушган футболчилар киритишди.

Жумладан, Комил Шарофутдинов ҳисобни 4:0га етказган бўлса, самарқандлик ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров 56, 86-дақиқаларда «дубли»ни нишонлади. Бундан натижага тажрибали форвад Алишер Холиқов ҳам эришди. Унинг 63, 78-дақиқаларда киритган голлари «Динамо»нинг кетма-кет иккинчи ўйинни ҳам 8:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашига сабаб бўлди.

Биринчи Лига. 17-тур. 23 июнь (пайшанба)

«ДИНАМО» – «FИЖДУВОН» – 8:0
Самарқанд, 2058 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Рубаков (Тошкент) – 8,5, Н. Анфиногенов (Тошкент) - 8,4, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,6, А. Ахтамов - 9
Инспектор: В. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Азамат Бобожонов 8, Жонибек Кўчимов 29, Виктор Клишин 49, Комил Шарофутдинов 54, Амиржон Сафаров 56, 86, Алишер Холиқов 63, 78.

«Динамо»: Михаил Наумов (Рустам Тоштурдиев, 41), Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Омад Тойлоқов (Комил Шарофутдинов, 46), Жасур Азимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 50), Азамат Бобожонов (Амиржон Сафаров, 46), Саиджон Давлатжонов, Жонибек Кўчимов (Орзумурод Аҳмедов, 58).

«Ғиждувон»: Дониёр Маллаев, Мирзо Турсунов, Раҳмон Очилов, Амиржон Темиров, Азиз Абдуллаев, Шердор Туропов, Бобур Ўроқов, Бекзод Раҳмонов, Мансур Отақулов, Ислом Шаропов, Мурод Ҳамдамов.

Захира: Бекзод Сатторов, Суннат Ҳафизов, Жасур Мардонов, Муҳриддин Эргашев, Хондамир Аҳмадов, Дониёр Ғойибов, Азиз Назаров.

Огоҳлантиришлар: Р. Очилов («Fиждувон», 14).

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика