«Динамо» - «Шўртан» учрашувига хотин-қизлар бепул киритилади

Narzulla Saydullayev
6 мар 2017, 14:12
8 март куни Олий Лиганинг Самарқанддаги расмий очилиш учрашувида «Динамо» жамоаси Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини қабул қилади.

Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўтадиган чоршанба кунги учрашувнинг очилиш маросими тадбири 15:30 бошланса, ўйиннинг бошланиш вақти 16:00да белгиланган. Қайд этиш жоиз, 8 март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан «Динамо» - «Шўртан» учрашувига кириш хотин-қизлар учун бепул бўлади.

Бир ҳафтадан буён «Динамо» стадиони кассаларида ушбу учрашувга чиқарилган чипталар сотуви бошланган. Чипта баҳоси 5 минг сўм бўлиб, нақд пул ва терминал орқали савдо амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳакамлар қўмитаси ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар бригадасини маълум қилди.

Унга кўра, «Динамо» - «Шўртан» учрашувини тошкентлик Вадим Агишев бошқариб боради. Унга қанотларда Тимур Галлеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади.

Учрашув назоратчиси этиб Дмитрий Роман тайинланган бўлса, ПФЛ вакили эса Алексей Фролов.

Олий Лига. 2-тур. 8 март (чоршанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz