UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  0 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  34 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  8 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5

«Динамо» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди Янгиликлар

«Динамо» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди

Бугун Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Навоий шаҳрида Суперлиганинг яна бир вакили “Қизилқум” клуби меҳмони бўлиб, сафардан ғалаба билан қайтди.

Ушбу назорат баҳсида Навоий жамоаси бош мураббийи Ҳамид Актамов ҳам, Самарқанд клуби бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўртоқлик учрашуви ҳам қизғин курашларга бой, шиддатли ўтди.

41-дақиқада “Қизилқум” футболчиси Артур Геворкян ўйинда ҳисобни очди ва жамоалар танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Динамо” сафида захирадан майдонга тушган ҳужумчи Санжар Баратов 59-дақиқага келиб мувозанатни тиклади, 1:1.

Ушбу голдан руҳланган “Динамо” футболчилари ҳужумкорликни оширишди. Натижада 72-дақиқада самарқандлик 23 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров “Қизилқум” дарвозасига иккинчи голни киритди, 1:2.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Динамо”нинг захирадан тушган яна бир футболчиси ўз сўзини айтди. 19 ёшли яримҳимоячи Жасур Ашуров ҳужумни муваффақиятли якунлади, 1:3.

Бу голдан кейин ҳужум қилишда давом этган навоийликлар яна битта гол уришди. Бу сафар ҳам туркманистонлик легионер Артур Геворкян “дубли” эвазига ҳисобни қисқартирди, 2:3.

Ўртоқлик учрашуви.
Навоий шаҳри. 1 февраль (жума)


«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО» - 2:3

Голлар:
Артур Геворкян 41, 89 – Санжар Баратов 59, Амиржон Сафаров 72, Жасур Ашуров 86.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Салим Мустафоев, Миржалол Қосимов, Алишер Саноев, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили, Мурод Бобожонов.
Захира: Артём Макосин, Суҳроб Ярашев, Ҳумоюн Абдуалимов, Бекзод Ғанижонов, Азизбек Усмонов, Сардор Жаҳонов, Элдор Бойматов.

“Динамо”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Отабек Нарзуллаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Обид Ҳакимов, Бобур Қосимов, Дилмурод Каримов,  С.Абдуллажонов, Темур Шарипов, Амиржон Сафаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Воҳид Шодиев, Санжар Баратов, Комил Шарофутдинов, Шерзод Жалилов, Миркомил Локаев, Жасур Ашуров.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика