UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  4 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  3 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8

«Динамо» - «Локомотив»: кимнинг анъанаси давом этади? Янгиликлар

«Динамо» - «Локомотив»: кимнинг анъанаси давом этади?

Суперлигада бу сафар ҳам айнан Самарқанддаги учрашув билан турга старт берилади.

Ўтган турда “Сурхон” жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этган “Локомотив” ушбу турда Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.

Амалдаги чемпион саналмиш “Локо” 10 турдан буён мағлубият нималигини билмаётган бўлса, “Динамо” жамоаси ушбу мавсумда Самарқандда ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.

Ким қандай ҳолатда?
Йил бошида икки хил вазиятда бўлган ушбу жамоалар мавсумни турлича бошлашди. ОЧЛга тайёргарлик кўрган “Локомотив” 11 ўйиндан кейин 7 ғалаба, 3 дуранг, 1 та мағлубият билан 24 очко жамлаб, 2-ўринда бораётган бўлса, Про-Лигага тайёргарлик кўрган ва якунда Суперлигада иштирок этаётган “Динамо” 11 ўйиндан кейин 3 ғалаба, 6 дуранг, 2 мағлубият билан 15 очко билан 8-поғонадан жой олган.

“Динамо”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
7-тур. “Андижон” – “Динамо” – 2:2
8-тур. “Динамо” – АГМК – 1:0
9-тур. “Бухоро” – “Динамо” – 0:0
10-тур. “Динамо” – “Қизилқум” – 2:2
11-тур. “Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2

“Локомотив”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
7-тур. “Локомотив” – “Қўқон-1912” – 2:2
8-тур. “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
9-тур. “Локомотив” – “Бунёдкор” – 0:0
10-тур. “Насаф” – “Локомотив” – 0:1
11-тур. “Локомотив” – “Сурхон” – 5:1

Эски танишлар: Анзур ва Жамшид...
“Локомотив” сафидаги аксарият футболчилар профессионал фаолиятини айнан “Динамо”да бошлаган. Жумладан, “Локомотив” ва терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов 15 йил аввал айнан “Динамо” сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, яримҳимоячи Жамшид Искандеров ҳам Олий Лигадаги илк учрашувларини 2011 йилда айнан “Динамо” сафида ўтказган. "Динамо" сафида эса аввал "Локомотив"да тўп сурган футболчилар йўқ.

Ўзаро ўйинлар: Устунлик кимда?
“Динамо” ва “Локомотив” Олий Лигада 24 марта тўқнаш келишган. “Динамо” 10 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” “Динамо”ни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Локо” томонида - 34:37. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 36 очкони қўлга киритган.
“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Динамо» Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовларнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига «Локо»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишган.

Самарқанддаги ўзаро сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар:
19.11.2017 «Динамо» - «Локомотив» 1:5
16.04.2015 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
06.06.2014 «Динамо» - «Локомотив» 1:2
29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0

Факт...
«Динамо» сўнгги марта 2013 йилда Санъат Шиховнинг 90+3-дақиқада киритган голи эвазига «Локомотив»ни мағлуб эта олган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика