

Мезбонлар кипери Георгий Бушан жамоаси ўйин борасида рақибга ютқазмагани ҳақида гапирди.
“Ўйлашимча, ҳисоб ўйинга мос эмас. Ҳаракат қилдик ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. “Барселона” дарвозабони хавфли эпизодларда яхши ўйнади.
Келинг, ушбу учрашувни бошидан кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Ғалабани ният қилгандик ва шу учун ўйнадик. Менимча, бу аниқ кўринди, биз томондаги ўйин яхшироқ чиқди. Бироқ, афсуски, ютқаздик.
Гуруҳдаги вазият эса жуда хавотирли эмас. Таслим бўлмаймиз, олдинда ҳали иккита ўйин бор. Еврокубокларни баҳорда давом эттириш учун ҳали имкониятимиз етарлича”, дейди Бушан.



