Эртага ПРО-лига учрашуви Спорт ТВда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2018, 12:44
Хабарингиз бўлса керак, эртага ПРО-Лиганинг «А» гуруҳида 33-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур турда мухлисларни бир қатор қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Хусусан, Самарқандда маҳаллий «Динамо» жамоаси ўзи каби Суперлига йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бораётган «Истиқлол» жамоасини қабул қилади.

Муросасиз ва жангавор руҳда ўтиши кутилаётган мазкур тўқнашувни Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Истиқлол» учрашуви эртага соат 15:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›