«Динамо» ҳам #XotiraUz акциясида иштирок этмоқда
04 май 2017 17:03
Янгиликлар
«Динамо» ҳам #XotiraUz акциясида иштирок этмоқда
Шу кунларда, 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати республикамиз бўйлаб #XotiraUz акцияси ташкил этган.
“Динамо” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббий ва футболчилари ҳам ушбу акцияда иштирок этмоқда.
Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Хотира – одамларнинг вафотидан кейин ҳам бу дунёда яшаши учун имкон берадиган бирдан-бир макон.
«9 май - Хотира ва Қадрлаш куни» ҳар йили юртимизда кенг нишонланади. Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Уларни ёддан чиқаришга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.
#XotiraUz хештегини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида мухлисларимиздан ҳам фаоллик кутиб қоламиз.
Фикрлар