UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Барселона" "Реал"га қарши ўйинни декабрь ойида ўтказишга тайёр  0 19:55Карикатура: "Ливерпуль" рекорд натижа қайд этиши мумкин, МЮда эса яна бир муаммо  3 19:30Сурат биздан, изоҳ сиздан!  14 19:10Хамид Сахари карикатураси: Месси уйига фақат "Олтин бутса" олиб келмоқда  3 18:45"Интер" Алексиснинг жароҳати сабаб Россия чемпионатидаги ҳужумчига қизиқиб қолди  5 18:27Жозе Моуринью тез орада АПЛ клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин  6 18:07Ўзбекистон кубоги. “Севинч” иккинчи финалчи  0 18:05Месси: "Барселона" учун Ла Лига ЧЛдан муҳимроқ"  9 17:54ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари ФОТОСУРАТЛАРДА  8 17:45"Манчестер Юнайтед" 6 футболчини харид қилмоқчи  11 17:34Санжар Қувватов ҳамкасби Суюновни мақтади, Нестеровни эса Нойерга тенглаштирди  10 17:25Olamsport: Боксчиларимизда Осиё чемпионатининг олтин медаллари, Нурмагомедов Тошкентдаги жангга тайёргарлик кўрмоқда  0 17:20Томас Мюллер "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи?  5 16:56Златаннинг футболкалари MLSда энг кўп сотилди  10 16:56Ариагнер Смит Медина: “Кучли рақобат футболчига фойда келтиради”  2

«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин» Янгиликлар

«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»

Теглар :  Динамо Андижон
Суперлига 20-тури доирасидаги эътиборли қарама-қаршиликлардан бири Самарқандда ўтади.

Жорий мавсум дебютантлари саналмиш «Динамо» ва «Андижон» клублари ўзаро рўбарў келишади.

Суперлига. 20-тур.
20 сентябрь (жума)
“ДИНАМО” - “АНДИЖОН”
Ўйин бошланиш вақти: 16:15
Самарқанд, “Динамо” стадиони.


Жорий мавсумда...
“Динамо” жамоаси айни дамда 18 очко билан 11-ўринни банд этиб турган бўлса, “Андижон” 17 очко билан 13-ўринда бормоқда. Бу ўйиндаги ғалаба икки томон учун ҳам жуда зарур. Икки клуб ҳам турнир жадвалидаги “хавфли зона”дан қочиш учун бор куч ва имкониятини ишга солиши аниқ. Зеро, бу баҳс икки клуб учун ҳам 6 очколик ўйин саналади.

Ушбу жамоалар 1-даврада Андижонда тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этишганди. Шу куни мезбонлардан Аброр Хусинов ва Шаҳзодбек Убайдуллаев, “динамочилар”лардан эса Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Миркомил Локаевлар гол муаллифига айланишганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасида 14 август куни “Динамо” Самарқандда “Андижон”га қарши ўйин ўтказганди. Ўшанда Баҳодир Насимовнинг “дубли” “Динамо”га ярим финал йўлланмасини тақдим этганди.



Эски танишлар…
Ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир қатор футболчилар борки, улар аввал рақиб жамоа сафида тўп суришган. Хусусан, “Андижон” таркибидаги Илдар Маматказин (2014-15 йиллар), Рўзимбой Аҳмедов (2012-13), Дониёр Исмоилов (2017) каби футболчилар “Динамо” шарафини ҳимоя қилишган.
“Динамо” таркибидаги Қадамбой Нурметов, Сирож Ҳамроев, Обид Ҳакимовлар эса аввалги йилларда “Андижон” жамоасида фаолият юритишган.

Ўзаро ўйинларда устунлик кимда?
“Андижон” ва “Динамо” Олий Лига тарихида 41 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14 тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. 9 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар Олий Лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 64 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 53 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 51 очко ишлаб олишган бўлса, “Арслонлар” 63 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг Олий Лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.



Ўзаро сўнгги учрашувлар:
Лига Кубоги. 14.08.2019. «Динамо» - «Андижон» 2:1
Суперлига. 05.05.2019. «Андижон» - «Динамо» 2:2
Про-Лига. 18.05.2018. «Динамо» - «Андижон» 1:1
Про-Лига. 30.09.2018. «Динамо» - «Андижон» 0:0
2017 йил – «Андижон» қуйи лигада.
2016 йил – «Динамо» қуйи лигада.

Олий Лига
05.11.2015 «Андижон» - «Динамо» 1:1
26.06.2015 «Динамо» - «Андижон» 2:1
12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3
2013 йил – «Андижон» қуйи лигада.
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3
25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0
21.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 3:1
14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0
03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0
25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт…
“Динамо” жамоаси Ўзбекистон чемпионати тарихида фақат бир марта Андижон жамоасига мағлубиятга учраган. 1993 йилги мавсумда “Наврўз” дея аталган “Андижон” клуби ўшанда “Мароқанд” номи билан аталган “Динамо” жамоасини Самарқандда 0:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Орадан ўтган 26 йилдан буён “Динамо” бу жамоага Самарқандда мағлуб бўлгани йўқ.


Динамо

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

1
:
0
Тугади

Андижон

Шаҳзод Убайдуллаев - 42'

45'
90'
46'  Аббос Шодмонов (Баҳодир Насимов)
53'  Қадамбой Нурметов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов)
66'  Сардор Эминов (Комил Шарофутдинов)
14'  Бобуржон Акбаров
19'  Роббим Ҳасанов
42'  Шаҳзод Убайдуллаев
48'  Шаҳзод Убайдуллаев
50'  Ойбек Қиличев
68'  Ойбек Қиличев (Рўзимбой Аҳмедов)
81'  Аброр Хусинов (Жалил Кимсанов)
89'  Хушнудбек Авилов


Усмон Ибодов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
20 сен 11:47:22
сугдиена-динамо
ДИНАМО БУГУН ЮТМАСАНГ БУЛМАЙДИ ЭНДИ, БУЯГИ УЯТАМ БУБ КЕТДИ ЕТТИ УЙИНДАН БЕРИ КУТАМИЗ АДАШМАСАМ ,РАКИБЛАРГА ФАКАТ ОЧКО БЕРМАСДАН , БИР ТАНДИРДАН САМАРКАНД НОНИ БЕРИНГЛАР МЕХМОНДУСТЛИК ХАМ ЭВИ БИЛАНДА ЭНДИ. АНДИЖОННИ ХУРМАТ КИЛАМАН ЛЕКИН САМАРКАНД ЖАМОАМ ИККАЛА КЛУБГА ХАМ ОМАД ФАКАТ ХАЛОЛ УЙИН БУЛСИН ШУНДАГИНА УЗБЕГИМНИ ФУТБОЛИ ЮТАДИ ВА КЕЛАЖАКДА АЛБАТТА УЗ МЕВАСИНИ БЕРАДИ!!!!
+2   
20 сен 11:21:47
DINAMO SAMARKAND1986
Agar DINAMO bugun yutmasa jamoada nimanidir uzgartirish kerak
+2   
20 сен 10:58:07
Жони 717
Динома Худо Хохласа бугун йутамиз , Самарканд Ахли сен билан бирга
+1   
20 сен 10:55:25
Жони 717
Salom xamaga hozir ruyxatdan utdim
+1   
20 сен 10:48:42
LAR373
майдонда жанг буларканда..кучлиги ютсин, хакамлар купол хатолар килмасин. Мухлислар уйиндан рохат олишсин
+1   
20 сен 10:39:27
Old city boyS
Орадан ўтган 26 йилдан буён “Динамо” бу жамоага Самарқандда мағлуб бўлгани йўқ.
------------------------
Ishqilib bugun xam faqat yutinglarda
   
20 сен 18:55:30
Muzaffar 1987
Буларакану гап йук Андижон сафарда галаба козонди.Бу галаба ажабмас болларни шаштини янада оширса,бу еги гол уради анжанчасига
   
20 сен 16:46:24
Juve_KING
Faqat g'alaba kutamiz Dinamojon!!!!
   
20 сен 14:56:01
LAR373
Олга, Андижон!!!
   
20 сен 14:29:42
Muzaffar 1987
Сайтда хар хил бемани сузлар,фикрлар езмайлик.Кучлиги ютсин халол уйин булсин,хамма узи мухлислик килган жамоага омад тиласин,купол килиб айтганда бошка бировни ковламасин,фойдаси йук.
   
20 сен 12:46:16
Мардон
Эртага Ростов уйнайди.Шомуродовдан гоол кутиб коламиз.Динамо ва Анд.уйини доимгидек бб утади.Хеч кандай узгариш кутманглар.Хакамлар хам уша уша.Робот эмас хато килишга хакки бор бизни хакамларни.Хеч кандай чора курилмайди.(кинояли гаплар ун узр суреман мухлислардан)
   
20 сен 11:37:22
Арсенал 14
Nimaga uch uyin bir vaqtda, oxirgi tur emasku bir vaqtga quysa. 18-00, 19-00 ga quysa bõlmaydimi. Pfl ?
   
20 сен 10:56:20
Жони 717
Ok
   
20 сен 10:38:59
Old city boyS
Орадан ўтган 26 йилдан буён “Динамо” бу жамоага Самарқандда мағлуб бўлгани йўқ.
-1   
20 сен 11:33:24
Шариф Ш
Динамо Анжанни янчиб ташлайди чунки Анжан иштирогидаги 2-давра уйинлар барчаси шубхали бугун уларга хеч ким ёрдам беролмайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг