

Жумладан, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Душан Мийич, Дилшод Раҳматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Комил Шарофутдинов ва Абубакр Муйдинов билан амалдаги келишув якунига етди ва жамоамиз улар билан дўстона хайрлашди. Жамоа дарвозабонларидан бири Фарҳод Раҳматов билан эса амалдаги келишув ўзаро розилик билан бекор қилинди.
"Динамо" ПФК жамоаси ўтган йиллар давомидаги ҳамкорлик учун ушбу футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.




