"Динамо" 6, Абрамов 3 йилдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
2 авг 2023, 10:20
Кеча Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида Самарқандда "Динамо" "Пахтакор"ни қабул қилди.

Голларга бой ўтган ўйинда мезбонлар рақибини 3:2 ҳисобида таслим қилди ва кейинги босқичга йўл олди. Шу тариқа "Динамо" 6 йилдан сўнг "Пахтакор"дан уч очко олишга эришди. Сўнгги маротаба жамоа 2017 йил Олег Тюлькин бошчилигида Тошкентда "шерлар"дан устун келган эди (1:0). 

Вадим Абрамов бош мураббийи сифатида сўнгги бор 2020 йил "Бунёдкор" устози сифатида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia