Димитар Бербатов актёр бўлишни истайди

Aziz Tukhtamuradov
6 апр 2014, 20:35
"Монако" футболчиси Димитар Бербатов фаолиятини якунлаганидан сўнг актёр бўлишни истар экан.
"Менга Эрик Кантона "МЮ"да ўйнаб юрган вақтларида жудаям ёқарди. Кейинчалик у фаолиятини якунлаб кинода ишлашни бошлади ва уддалай олди.

Мен хам кино сохасида ўз кучимни синаб кўрмоқчиман. Қандайдир фильмда роль ижро этиш ниятим бор.
Ўйлайманки, буни уддалай оламан", - деб айтиб ўтди болгариялик футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net