UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Дилявер Ваниев: “Ёш мураббий сифатида ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: “Ёш мураббий сифатида ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман"

"Қўқон-1912" - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози Дилявер Ваниев иштирок этди.




Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, таассуротларим турлича. Баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик. Аммо элементар хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Биринчи гол ўтказиб юборган вазиятда ҳам хатомиз қимматга тушди. Биз гол урганимизда бошқача бўларди. Балки пенальти ҳам бўлмас эди. Оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик.

Хатолар устида ишлаймиз ва натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Жуда кўп очко йўқотдик. Менга ҳозир гапириш жуда оғир. “Қўқон-1912” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Ўйинлар оралиғидаги уч кунлик фарқ борасида айтадиган бўлсам, бу нормал ҳолат.

Футбол эмоционал спорт тури. Техник худудда хаяжонсиз туришнинг иложи йўқ. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай одам мендек ҳаяжонланиши мумкин эди. Ёш мураббий сифатида бундай ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман", - дейди Ваниев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика