UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  2 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  15 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  10

Дилшод Жабборовни табриклаймиз Янгиликлар

Дилшод Жабборовни табриклаймиз

Бугун «Локомотив» клуби аъзоси, жамоа вице-сардори Дилшод Жабборов ҳаётидаги энг қадрли кунлардан бири, чунки футболчи ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
Шу муносабат биз Дилшодга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Қолганига эса футболчи ўз кучи билан эриша олишига ишонамиз. Бундай дейишимзнинг боиси, Дилшод Жабборов меҳнаткаш йигит. Буни у ўтган йиллардаги фаолияти орқали исботлаб қўйган.

У 2010 йилдан буён «Локомотив» жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Жабборовни темирйўлчилар сафига жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Вадим Абрамов таклиф этганди. Кейинчалик Вадим Карленович миллий терма жамоа бошқарувини ўз қўлига олди. Натижада «Локомотив»да бош мураббий ўзгарди. Аммо, темирйўлчилар жамоасини Марат Мифтахутдинов бошқарадими ёки Тачмурод Агамуродов, Вазген Манасянми ё Хорен Оганесян, жамоа бошқаруви кимнинг қўлига ўтмасин асосий таркибнинг 11 нафар ўйинчиси қаторидан албатта Дилшоджон Жабборов жой олади. Гарчи у майдонда шерикларидан яққол ажралиб турмаса ҳамки бажараётган иш кўламининг кенглиги, фойдали иш коэффициенти бўйича энг юқори ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Шунинг учун ҳам «Локомотив»да қайси мураббий иш бошламасин, жамоа аъзолари орасида Дилшод Жабборовга катта умид боғлайди. Ўз навбатида Дилшод ҳам уларнинг ишончини оқлаб келмоқда. Биз эса сўзимиз сўнгида Дилшод Жабборовни яна бир бора бугунги таваллуд айёми билан «Локомотив» ПФК маъмурияти ва клуб аъзолари, жамоанинг мухлислари ҳамда кўпминг сонли темирйўлчилар номидан самимий муборакбод этамиз.

Туғилган кунинг билан, Дилшод!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика