UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Дилшод Раҳматуллаев: "Локомотив" билан 6 ойлик шартнома туздим" Янгиликлар

Дилшод Раҳматуллаев: "Локомотив" билан 6 ойлик шартнома туздим"

Туркия биринчи лигасининг "Шонлиюрфаспор" клуби шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Дилшод Раҳматуллаев юртимизга қайтиб келди.
Футболчи Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда Дилшод "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

- "Темирйўлчилар" билан 6 ойлик шартнома туздим. Агар бу орада Туркия суперлигаси ёки биринчи лигасидан таклифлар бўлса у ерга кетаман. Олдимда "Локо"дан ташқари Туркия биринчи лигасидан иккита вариант бор эди. Биттаси "Бурчаспор", иккинчиси биринчи лигага чиққан янги жамоа. Лекин бу жамоалардан кўра "Локомотив"да ўйнашни маъқул кўрдим. Боз устига Туркия биринчи лигасида чемпионат сентябрь ойида бошланади. Агар бу вариантларни танласам яна узоқ вақт дам олишимга тўғри келарди. Ўзи шу кунгача икки ой дам олдим.

- Туркиядан қайтиб келган пайтимдаёқ Вадим Карленович чақирганди. Бу мураббийни яхши биламан. Миллий ва олимпия терма жамоалари унинг қўл остида ўйнаганман. Аммо Абрамовга Туркиядан яхши таклиф бўлса кетишимни айтдим. Аслида "Шонлиюрфаспор" клубида қолишим мумкин эди. Аммо бош мураббий ўзгарди ва ўзи билган футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика