UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  47 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  23

Дилшод Раҳматов қуръа ҳақида: "Австралия биз учун сюрприз рақиб ҳисобланади" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов қуръа ҳақида: "Австралия биз учун сюрприз рақиб ҳисобланади"

Бир неча соат олдин футзал бўйича 2024 йилги Осиё Кубогига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, вакилларимиз Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия билан бир гуруҳдан жой олди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров терма жамоамиз етакчиси Дилшод Раҳматовнинг фикрлари билан қизиқди. 

Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия билан тўқнаш келади!

- Қуръа натижалари ҳақида дастлабки фикрларингиз қандай? Аввал қандай тахмин қилган эдингиз?

- Қуръада кучли рақиблар рўбарў келди. Шахсан ўзим Саудия Арабистони ва Жанубий Корея тушишини тахмин қилган эдим. Бироз адашдим. 3 хил ўйин услубига эга бўлган терма жамоалар гуруҳимизга тушди. Осиё Кубогига енгил жамоалар чиқмайди. Натижаларга ҳам эътибор берадиган бўлсак, ўтган мусобақада Японияни фақат Саудия Арабистони таслим қила олган. "Барселона"дан таклиф қилинган мураббий Андреу Плаза фаолият олиб бормоқда. Ироқ биз учун бегона эмас. Осиё Кубогига саралаш босқичида Ироқ билан ўйнадик ва улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Жуда қийин ғалабага эришгандик. Австралия билан охирги маротаба 2010 йил Тошкентда ўтган Осиё Кубогида тўқнаш келганмиз. Орадан анча вақт ўтди. Осиёда футзал ривожаланаётганини ҳисобга олсак, айнан Австралия биз учун сюрприз рақиб ҳисобланади. Мусобақанинг биринчи ўйини бўлгани учун ҳам улар билан ўйин муҳим. Стартда ишончли ғалабага эришиш кейинги ўйинларга кўтаринкилик беради. 

- Осиё Кубогида терма жамоамизда босим бўлмайди, чунки мундиал мезбонимиз. Мана шу факторлар турнирда узоқроққа боришимизда ёрдам берадими?

- Тўғри айтдингиз. Агарда Осиё Кубогига мундиал мезбонимиз, деб борсак "кўзимизни очиб қўйишади". Бу фикрни хаёлимиздан чиқариб ташлашимиз керак. Биз Осиё чемпиони бўлмаганмиз. Осиёда бронза, кумуш медалларини олганмиз. Шунинг ўзи катта мотивация бўлиши керак. Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга берилгач дунё ҳамжамиятининг эътибори ошган. Буни бекорга қабул қилмаганимизни исботлашимиз лозим. Терма жамоамизда хорижлик кучли мураббийи, физиотерапевтлари ишлаяпти. Буларнинг барчаси футзалимиз ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Ўйлайманки, мусобақагача ўйинимиз шаклланиб боради.  

- Саудия Арабистонида футбол ривожланаётгани яққол кўриниб турибди. Австралия ва Ироқ ҳақида ҳам фикримиз шундай. Бу мамлакатларнинг Футзал терма жамоалари қанчалик жиддий рақибга айланган?

- Саудия Арабистони, Иордания, Бахрайн, Кувайт терма жамоалари кучли мутахассисларни жалб қиляпти. Шунинг эвазига уларнинг бир нечтаси мусобақага йўлланма олган. 

- Хосе Венансио Лопес қандай таассурот қолдирмоқда?

- Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопес таклиф қилинишини эшитганимда жуда хурсанд бўлган эдим. Нафақат машғулот, балки ташқарида ҳам тартиб-интизомга қатъий амал қилади. Хатоларимизни батафсил тушунтириб беради. Кучли мутахассис. Бу мураббий билан меҳнатларимизни Осиёда Кубогида, Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз. Физиотерапевтимиз 2015-2016 йил биз билан бирга ишлаганди. Ўз ишининг профессионали. У келганидан сўнг жароҳати бор футзалчилар ўзгариш сезишди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика