UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  6 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  9 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"

Футзал терма жамоамиз Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Жахон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон ўйинидан олдин, термамиз футзалчиси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқишни уддаладик. Шу билан бирга, Эрон термасига ҳам жахон чемпионатида биринчи марта тўқнаш келяпмиз. Биз неча йиллардан мағлубиятга учраб келаётган бўлсак, ушбу натижалар учун эртага реванш олиш ниятидамиз. Ўзимизда иштиёқ жуда катта, чунки Таиландда ўтказилган ўйинда ҳам 7:5 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ўшанда ҳам, ҳимояда хатолар бўлганди. Мураббийлар ўша ўйиндаги хатоларнинг такрорий вазиятларини бизга қўйиб беришди. Ўйлайманки, хатоларга иложи борича кам йўл қўйишимиз лозим. Эртанги ўйинга биз 100% эмас, 200% тайёрмиз деб айта оламан", -дейди Дилшод Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон термалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни 19:30да старт олади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика