UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Дилшод Ирсалиев: “Уч йил умуман тўп тепа олмаганман” II қисм Янгиликлар

Дилшод Ирсалиев: “Уч йил умуман тўп тепа олмаганман” II қисм

Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан бўлиб ўтган суҳбатимизнинг иккинчи қисмини тақдим этамиз.
-  Бизда футзал мактабларини кўпайтириб, бу жабҳани ривожлантириш учун нима қилиш керак деб ўйлайсиз? Ёшларни моддий томондан қизиқтириш керакми ёки...
-  Ҳа, моддий томондан қизиқтириш муҳим. Чунки, катта футболдаги маблағ билан мини футболдаги маблағни орасида катта фарқ бор.

-  Мактабларимизни даярли ҳаммасида спорт заллари бор, залларда мактаб ўқувчилари асосан мини футбол ўйнашади. Бу тайёр футзал мактаби-ку?

-  Нафақат мактаблардаги залларда, балки кичик ўлчамдаги сунъий қопламали майдонларда ҳам мини футбол ўйнашади. Ўша ердан ҳам истеъдодларни қидирса бўлади. Аммо мураббийларимиз бу ишни қилишмаяпти.
Ҳозир ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақа ва турнирларга фақат “Ардус” мураббийлари борадилар. Бошқа жамоаларнинг мураббийини учратмайсиз. Футзални профессионал тарзда тортиб кета оладиган ўйинчилар ўша ерда ҳам бор. Ёш футболчи дархол ўйнаб кета олмас, лекин маълум вақт тарбиялаб ўргатса ўйнаб кетади.





-  МТЖнинг бугунги футзалчилари ёки аввалги авлод бугун футзалда мураббийлик қила бошлаяптилар. Сиз ўзингиз, футзалдаги кейинги фаолиятингизга қандай қарайсиз?
-  Бизда кўп жамоалар ёш ўйинчиларга имконият бермайди, уларга ўзларини кўрсатишлари учун шароит яратиб бериш лозим. Сапо терма жамоани бошқарганда паркетга туширмаган ўйинчисини ўйиндан кейин чақириб шундай дерди: Бугун туширмаган бўлсам ҳафа бўлмагин, бошқа ўйинда тушираман. Менга ҳам ёшлигимда мураббийларим – 10 сонияга туширдимми, ўша 10 сонияда нимадир қилишга ҳаракат қил, дейишарди. Сизга 1 дақиқа ўйнаш учун имконият бердимми, ўша 1 дақиқада бор нарсани ҳаммасини кўрсата олинглар.
Кўпчилик ёшларни захирада ушлаб ўтиришади. Ҳеч бўлмаса икки дақиқадан тушириб тажрибаси ошириб бориш керак эмасми? Шунда ўша бола эртага нима қилишини билмай довдираб қолмайди. Аксинча, ўйин амалиёти кўпайган сари очилиб бораверади. Агар у ҳар ўйинда захира ўриндиғида ўтираверса футзалга меҳр уйғонадими? Ундан кўра, бориб ишлаганим яхши деб кетиб қолади.
Ўзим ҳам ҳаваскорлар лигасидаги жамоалардан бирида мураббийлик қилиб келаман. Мураббий бўлган жамоамда барча ўйинчиларга 3-4 дақиқа бўлса ҳам имконият бераман. Ўйиндан сўнг баъзилари келиб, имкон берганим учун миннатдорчилик билдиришади. Шунда уларни кўзида қизиқишни кўраман.

-  Чемпионатимизнинг 3-тури шуни кўрсатдики, бутун таркиби терма жамоага номзод бўлган “Локомотив”ни “Дўстлик-АИН” ҳам, “Когон” ҳам мағлубиятга учратиши мумкин. Фақат ўйинчиларни қизиқтира олиш ва руҳлантира олинса бўлгани.
-  Бу борада ўзимни шахсий фикрим терма жамоага номзод бўлган кучли ўйинчиларни иккитадан ҳар бир жамоага бўлиб чиқиш керак. Шунда ҳар бир жамоада термага аъзо камида иккита футзалчи бўлади. Бу эса барчанинг кучи бир-бирига яқинлашади дегани. Бундан ташқари, ўша жамоалардаги ёш ўйинчилар кучлиларга қараб интилади, улардан жуда кўп нарсаларни ўрганади, тажриба орттиради. Рақобат ҳам иккита жамоани эмас, балки барча жамоаларни ўртасида кечади. Ана ўшанда чемпионат қизиқ бўлади, мухлислар ҳам залларга кўпроқ кела бошлайдилар.

-  Қозоғистон клубларида терма жамоага аъзо футзалчилар қандай бўлинганлар?

-  У ерда деярли ҳамма жамоада терма жамоага номзод ўйинчилари бор. Фақат айрим жамоалар бундан мустасно. Лекин, улар ҳам таркибларини ёш ўйинчилар билан тўлдириб олишган. 2-3 йилдан кейин зўр жамоага айланади.





-  Иккитадан кучли футзалчига маош тўлашга ҳамма жамоаларни ҳам қурби етармикин? Балки терма жамоа футболчиларига маошни маълум бир ташкилот тўлаши керак?
-  Менимч ҳар бир жамоа иккитадан яхши ўйинчига маош тўлай оладиган даражада моддий таъминланган. Бу нарса катта ҳаражат талаб қилмайди.

-  “Ардус” чемпионликни вазифа қилиб қўйса, унда ўйинчиларини бошқа жамоаларга сотмайди ва яна МТЖнинг савияси тушишни бошлайдими? Четдан қараганда МТЖни фақат “Ардус” ўйлаётгандек...
-  Ундай деб ўйламайман, бунга биргина мисол келтираман. “Бунёдкор” футзал жамоаси ташкил этилган йили “Ардус”нинг асосий таркиб аъзолари бўлган Артур Юнусов, Шухрат Тожибоев ва Жавлон Аноровлар “қалдирғочлар” сафига бориб қўшилганлар. Аммо жамоа олдига қўилган талаб ўзгарилмаган. Якунда биз чемпионликни қўлга киритдик. “Ардус” ҳеч қачон ўйинчиларни сотмайман деб оёқ тираб олмайди. Аксинча янги чиқаётган ёшларга жой бўшатиб уларни кашф қилади.

-  Жаҳонгир Усмоновни футзалдаги ўрни ҳақида нима дея оласиз?

-  Бу киши ҳозир биринчи навбатда терма жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Тажриба ошириб келсин деб бизни ҳам Қозоғистон чемпионатига қўйиб юбордилар. Шунда терма жамоага кўпроқ фойдамиз тегади. Айнан шу мақсадда “Ардус”ни ёшартириб бормоқдалар. Ҳозирги “Ардус”га иккита яхши тажрибали ўйинчи етишмаяпти холос.
Жаҳонгир ака ҳар бир ўйинни бевосита келиб кўриб ўтирадилар, кўпчиликни оғзига тушган “Дўстлик-АИН” жамоасидан учта ўйинчи термага чақирилибди. Улар асосан ёшлар чақириладиган февралдаги йиғинда иштирок этадилар. Бу вақтда Қозоғистонда тур ўйинлари бўлади, шунинг учун биз легионерлар иштирок эта оламизми ёки йўқ номаълум.

- ЖЧга йўлланмасини берувчи Осиё чемпионатида Эрон, Япония, Таиланд учликка кира оладилар. Бизга халқаро мусобақаларда нима етишмаяпти деб ўйлайси
з?
- Ким қандай билмадим, лекин, Ўзбекистон чемпионати билан халқаро майдонлардаги ўйинларни солиштириб бўлмайди. Шу жиҳатларни ҳам инобатга олиш керак. Клубда зўр ўйнайди, терма жамоада эса ўзини кўрсата олмайди. МТЖдаги рақибларимизнинг савияси Ўзбекистон чемпионатиникидан катта эканлигини унутмаслигимиз керак. Бунинг учун кучли ва рақобатга эга чемпионатни шакиллантиришимиз керак.





- Эронни қайси жиҳатларини кучли деб биласиз?
- Уларда махсус футзал мактаблари бор, ёшликдан мини футбол билан шуғулланадилар. Қачон қандай ҳаракат қилишни биладилар. Ҳатто Эронни ҳам ютса бўлади. Бунинг учун бор имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш керак. Катта футболда биргина футболчи жуда кўп нарсани ҳал қилиб қўйиши мумкин, футзалда эса ҳамма бир хилда ҳаракат қилиши керак.

- Шароитдан келиб чиқсак, уй, сафар тизимини йўлга қўйиш жамоаларга оғирлик қилади. Шунинг учун битта тур кетма-кет беш кун ўтказилмоқда. Айнан шу жиҳат ҳам салбий таъсир кўрсатмаяптимикан?
- Мисол учун бизда Қозоғистондагичалик узоқ масофага бориш шарт эмас. Шаҳарларимиз орасидаги масофа унчалик узоқ эмас. У ерда поездда 3 кунлаб юрган пайтларимиз ҳам бўлди.
Беш кун давом этадиган тур учун жамоалар 2 кун олдин етиб келишади. Демак, бир ҳафта ҳаражат қилади, ундан кўра уй-сафар тизимига ўтилса, уйдаги ўйинларга деярли ҳаражат қилинмайди. Бу ҳар бир жамоага моддий томондан ҳам фойда. Тошкентда “Ардус”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” жамоаларида ўзларини заллари бор. Самарқанд, Чирчиқ, Наманган, Қарши шаҳарларида ҳам замонавий заллар мавжуд.

- Қозоғистондаги бразилиялик ва испаниялик легионерлардан ўзингизга нимадир оляпман деб ўйлайсизми?
- Кучли легионерлар билан ўйнаганда бизни ҳурмат қилишлари учун ҳам қўшимча куч билан ҳаракат қиламиз. Ҳозир у ерда ўзбекистонлик легионерларга бўлган муносабат ўзгаряпти. Аввалига бизни менсишмаётгандек эдилар.

- Ўзингизни ўйинчиликдан кейинг фаолиятингизни қандай тасаввур қиласиз?
- Хорижлик кучли мураббийлар билан ишлаб уларни ҳар биридан керакли жиҳатларини ўзлаштиришга ҳаракат қилаяпман. Бу менга мураббийлик фаолиятимда ас қотиши мумкин. Ҳозирда футзал тезлашиб кетмоқда, стандарт вазиятлардан имкони борича яхшироқ фойдаланиш керак. Тўпни олдингми, дарҳол узат, кейин зарба ва гол. Қозоғистонда чемпион “Қайрат” билан 7:7 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлсак, тўртта голни айнан стандартдан киритдик. Стандартлар кўп нарсани ҳал қилиб бермоқда. Айнан шу нарсани мураббийлик фаолиятимда қўллашни ният қилганман. Ҳозир ҳам ҳаваскорлар лигасида билмларимни имкон қадар амалга тадбиқ этяпман.

-  Ҳозир йирик ҳисоблар кам қайд этилмоқда ўйинларда аввалгидан фарқли ўлароқ. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Бизга келиб ишлаб кетган хорижлик мураббийлар ҳимоявий услубни ўргатиб кетишди. Кўп жамоалар ўз ўйинларини ҳимоядан қуришмоқда. Олдингидек тўпни ошир ва югур эмас. Тинимсиз паслар, ўйинчилар ҳам ўз жойларини тезда алмаштириб туришади.

- ОАВнинг футзалдаги ўрни қай даражада деб ўйлайсиз?
- Қани эди футзални ҳам катта футбол каби ёритишни йўлга қўйсангизлар. Бу бошлаган ишилар яхши. Бизнинг футзалимиздаги воқеалар ҳам бериб борилса мухлисларнинг қизиқишини уйғотиши аниқ. Заллар ҳам одамлар билан тўлиб тошармиди.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди (фото муаллифники)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика