

Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Андаевнинг фикрларини сўрадик.
- Аслида бошқа ўйинлар каби Андижонга ҳам ғалаба учун келгандик. Лекин таркибда ҳам йўқотишлар бор эди. Шунга қарамай, йигитлар астойдил ўйнади ва ўзлари гол урмаганига яраша, дарвозамизни ҳам даҳлсизлигини сақлаб қолди. Албатта натижадан кўнглим тўлди. Негаки “УзДонгЖу”нинг майдонидан бир очко билан қайтиш ҳам ёмон эмас. Йигитларга раҳмат айтиб қоламан – дейди Дилшод Боймуродович.
Исломбек Рустамбеков.




