Дилшод Андаев: "Машъал" - "Навбаҳор" баҳсида имкониятлар тенг"

Narzulla Saydullayev
9 апр 2016, 12:28
Бугун "Машъал" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан "Машъал" академияси мураббийи Дилшод Андаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ҳар икки жамоа учун очко жуда ҳам зарур. Турнир жадвалидан кўриниб турибдики бугун ҳар икки клуб ғалабани кўзлаган. Учта турдан сўнг бир очкоси бор жамоалар тўқнашуви муросасиз кечади. "Навбаҳор" бу йилда таркибини сезиларли равишда кучайтириб олган. Кўплаб маҳоратли футболчилари бор. "Машъал" эса ўз майдонида ҳаракат қилади. Ҳар икки жамоани қайсидир жиҳатдан устунлиги бор.

"Машъал"да ўйин қовушмаяпти. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг руҳияти анча яхши томонга ўзгарган. Бу фойда бериши мумкин. Ҳар икки жамоа имкониятларини 50/50 баҳолар эдим. Бугунги баҳсда "Машъал" академиясидан чиққан футболчилар ўзини кўрсатиши мумкин. Шаҳзод Шайманов, Жавоҳир Илёсов, Ҳумоюн Муртозаев, Ихтиёр Тошпўлатовдан мазмунли ўйин кутмоқдаман", - дейди Дилшод Андаев.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›