Дилмурод Шавкатов: "Мақсад – чемпионлик"

Sherzod Nurmatov
21 окт 2022
Футзал бўйича Олий лига баҳсларининг 2-тур баҳслари Урганчда бўлиб ўтмоқда.

Чемпионлик учун курашаётган БМБ ўтказилган учта баҳсда муваффақият қозониб, пешқадамлар қаторида жой эгаллади. Хўш, тур якунлари бўйича жамоа ҳужумчиси Дилмурод Шавкатов қандай фикрда?



- Дилмурод, жамоангиз 2-тур баҳсларини қандай ўтказди?

- Жамоамиз Хоразмга фақат ғалаба учун келган эди. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик, яъни 9 очко билан ортга қайтмоқдамиз.

- Қайси жамоага қарши баҳс қийин кечди?

- Ҳеч бир ўйин осон кечгани йўқ. Дейлик, "Оил Стар" жамоаси бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Лекин барибир биз муваффақият қозондик.

- Мавсум давомида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши (кулади). Тўпурарлар қаторида бўлишни хоҳлайман. Аммо жамоамнинг ғалабаси муҳим аҳамиятга эга.



- Чемпионлик йўлида асосий рақиб сифатида "Жиззах-Кентекс"ни айта оласизми?

- Мавсум энди бошланди. Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Жамоамизнинг асосий мақсади – чемпионлик. "Жиззах-Кентекс" билан баҳслар эса муросасиз кечиши аниқ.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia