UZ

Диего Симеоне: «Барчаси ўз қўлимизда» Янгиликлар

Диего Симеоне: «Барчаси ўз қўлимизда»

«Атлетико» бош мурабийи Диего Симеоне «Гранада»га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳар бир ўйинни қийинчилик билан ўтказаяпмиз. Бугун йигитлар бор кучлари билан харакат қилишди. Хозирча мавсумни ажойиб ўтказмоқдамиз. Лекин, якуний фикрлар мавсум якунида айтилади.

Мавсум тугашига 8 та тур қолди. Қолган ўйинларни хам шу темпда ўтказсак ўз мақсадимизга эришамиз.

«Реал» ва «Барселона» охиригача курашади. Чунки уларда мавсумни юқори нотада якунлаш учун мотивация катта. Лекин, мен доимо ўйинчиларимизга барчаси ўз қўлимизда эканлигини айтиб келаман», – деб айтиб ўтди аргентиналик мураббий.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика