

Қайд этилишича, унинг тиззаси операция қилинади. Марадона бир неча ойдан буён чап тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда. 17 йил аввал унинг икки тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказган жарроҳ Герман Очоа бу сафар ҳам операция ўтказиши белгиланган. Марадона шифохонада 6-8 кун қолиши мумкин.
Бироз аввалроқ Марадона Брестнинг “Динамо” клуби ижрочи директори этиб тайинланганди.



