

"Ҳозир афсусланиш вақти эмас, бошни кўтариш ва навбатдаги баҳсни қандай ютиш ҳақида ўйлаш керак. Бу жуда муҳим. Айниқса, уйда учралган мағлубиятдан кейин. "Манчестер Сити" билан баҳс уч эмас, олти очко учун кечади. Агар биз ғалаба қозонсак, улар бош соврин учун курашдан чиқишади. Келинглар, тўп дарвозага кириши учун ҳаракат қиламиз", - дейди Коста клуб расмий сайтига берган интервьюсида.



