Дидье Дрогба: "Салах ёндиряпти!"

Aslanov Jasurbek
6 мар 2015, 13:45
"Челси" ҳужумчилар Дидье Дрогба ва Эден Азар ижара асосида "Фиорентина"га бериб юборилган жамоадоши Муҳамад Салахнинг муваффақиятларига жим қараб тура олишмади.

Мисрлик футболчи "Ювентус"га қарши Италия Кубоги ярим финал биринчи учрашувида (2:1) дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ярим ҳимоячи "Фиорентина" таркибида 7та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол уриб, 1та голли пас берган.

"Салах ёндиряпти" - дейди Дрогба ва Азар ўз "твиттер"ларида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›