Дидье Дешам: «Люксембург мардонавор ўйнади»

Narzulla Saydullayev
4 сен 2017
Франция устози Дидье Дешам Люксембургга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Ҳужумда сифат етишмади. Албатта, бундан яхшироқ ўйнашимиз мумкин, аммо сенда 12та вазият бўлсаю юта олмасанг бу жуда оғир. Люксембургни табриклайман, улар мардонавор ўйнашди.

Рақиб ҳимояда ўйнашини кутгандик. Шунчаки вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

Албатта, шунча вазиятдан фойдалана олмаслик алам қилади. Аммо бу футбол. Уч кун олдин Голландия билан ўйинда бундан кам имкониятларга эга бўлиб 4:0 ҳисобида ютгандик», – дейди Дешам.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: footmercato.net