"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди
11 окт 2025 09:05
Янгиликлар
"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам жамоа сардори Килиан Мбаппе яна тўпиғидан жароҳат олганини маълум қилди.
Жароҳат ЖЧ-2026 саралашида Озарбайжонга қарши ўйинда (3:0) юз берди. "Реал Мадрид" футболчиси 83-дақиқада захирага олинишини ўзи сўраган.
"Бу унинг аввалроқ жароҳат олган оёғи. Килиан дам олгани сайин оғриқ камайиб бормоқда. Бироқ ўйин вақтида ҳар қандай ҳолат содир бўлиши мумкн. Вазиятга баҳо берамиз. Мбаппе ноқулайликни бошдан кечирмоқда, бу яхши эмас", - деди Франция термаси устози.
Мбаппе жорий мавсум "Реал" сафида 13 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 2 та ассист бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар