

Манбанинг хабарига кўра, душанба куни Дибала "кекса синьора"нинг умумий гуруҳида машғулот ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала шанба куни "Лацио"га қарши Италия чемпионати учрашувини ўтказиб юборганди.
"Челси" - "Ювентус" учрашуви 23 ноябрь сешанба куни бўлиб ўтади. Массимилиано Аллегри шогирдлари Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Туринликлар ютқазмаса, ушбу тўртликда биринчи ўринни нақд қилишади.



