Ди Мария: "Ювентус" мен билан қизиқаётгани рост"

Mirjalol Normatov
26 июн 2022, 10:52
Ўтган мавсумдан кейин ПСЖни тарк этган Анхель Ди Мария ёзда "Ювентус" таркибига ўтиши мумкин.

Футболчи унга туринликлар томонидан қизиқишлар бўлаётганини тасдиқлади.

"Ювентус" - дунёдаги энг йирик клублардан бири. Уларнинг менга қизиқиш билдираётгани рост, бироқ ҳали қарор чиқарганимча йўқ. Ҳозир дам олиб, вақтимни яқинларимга ажратишни истайман", - деди футболчи.

Ўтган мавсумда Ди Мария 26 ўйинда ҳаракат қилиб, 5 гол ва 7 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN