

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 34 ёшли аргентиналик футболчи "Ювентус" билан бир йиллик шартнома борасида келишувга эришди, унинг маоши йилига 7 млн еврони ташкил этади.
Қайд этиш керакки, томонлар ўртасида битимни бир йилга узайтириш борасидаги бандни қўшиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.
Хавбек 2021/22 йилги мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди. Ди Мариянинг Париж клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



