

Манбанинг хабарига кўра, "Бенфика" ярим ҳимоячиси 2024 йилги Америка кубогидан сўнг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди.
Эслатиб ўтамиз, Анхель 2008 йилдан буён Аргентина терма жамоаси либосида ўйнаб келмоқда. У миллий терма жамоа сафида 132 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган, жумладан, Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатининг финалида Франция дарвозасини ишғол қилган.



