

"Ҳозир янги шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Парижда қолишни хоҳлайман, сабаби бизга Лионель Месси қўшилиши мумкин", - дейди аргентиналик вингер.
Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Анхель жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 7та ассист қайд этди.



