Ди Мария мавсумнинг энг яхши пас узатувчиси бўлди

Tolibjon Qosimov
27 май 2014, 12:49
"Реал" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўтган мавсумда Европа кучли бешлик (Испания, Англия, Италия, Германия ва Франция) чемпионатларида энг яхши пас оширувчиси бўлди.
26 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсумда Испания чемпионатида 17та голли пас оширди.

Бу борада Ди Мария Франсеск Фабрегас ("Барселона"), Стивен Жеррард ("Ливерпуль"), Коке ("Атлетико") ва Марко Ройсни ("Боруссия" Д) ортда қолдирди. Бу футболчилар ҳисобида 13тадан голли пас бор.

Ди Мария ЕЧЛ финалининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›