Дейли Блинд машғулотларга қайтди

Mirjalol Normatov
31 янв 2020, 21:06
2019 йилнинг декабрь ойи ўрталарида "Аякс" футболчиси Дейли Блинднинг юрагида муаммолари борлиги аниқланганди.

Футболчи Европа чемпионлар лигаси доирасида "Валенсия"га қарши учрашувда ўзини бироз ёмон ҳис қилганди. Ўйиндан кейинги текширувларда эса шифокорлар ушбу ҳолатга "юрак мушакларининг яллиғланиши" ташхисини қўйишганди.

Кейинчалик ОАВ томонидан футболчи фаолиятини якунлаши мумкинлиги борасидаги маълумотлар тарқатилганди. Блинд бугун машғулотларга қайтди ва жамоа билан бирга шуғулланди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal