Девид Мойес: “Ван Персини хавфдан холи қилиш мақсадида бошқа ўйинчига алмаштирдик”
25 июл 2013 17:06
Янгиликлар
Девид Мойес: “Ван Персини хавфдан холи қилиш мақсадида бошқа ўйинчига алмаштирдик”
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Девид Мойес “Йокогама Ф. Маринос” билан бўлган ўйинда (2:3) - нега Ван Персини бошқа ўйинчи билан алмаштирганлигини изоҳлаб берди.
“Биз Ван Персига жароҳат етишидан қўрқиб ўни алмаштирдик. Биз Робиннинг ҳам Денни Уэлбекнинг ҳам жума куни бўлиб ўтадиган ўйинга майдонга тушишини кутаяпмиз.
Керрик ҳам жароҳат олган, лекин тикланиш жараёни жуда яхши кетаяпти. Аммо унинг эртанги ўйинга тушиши катта сўроқ остида турибди. У клуб машғулотларига келаси ҳафтадан киришади.
Биз машғулотларни иккига бўлинган ҳолда олиб бордик. Видич, Валенсия ва Нани ўйин учун вақт олишди. Рунига келадиган бўлсак, у фақтгина югуриш машқларини бажарди. Унинг тикланиш жараёни жуда тез кетаяпти”, - дейди Мойес.
Фикрлар