Дэвид Мойес: «Турнир ғолиби бўлишга ҳаракат қиламиз»
20 мар 2014 08:30
Янгиликлар
Дэвид Мойес: «Турнир ғолиби бўлишга ҳаракат қиламиз»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Дэвид Мойес «Олимпиакос»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Гиггзнинг ушбу турнирда ўтказган ўйинлари сони жудаям кўп. У бугун яна ўзининг ажойиб ўйинларидан бирини ўтказди. Райан бошқалардан ажралиб турадиган футболчи. Унинг тажрибаси бугун бизга асқотди.
Жаҳонда Чемпионлар Лигаси ўйинларида хет-трик нишонлайдиган футболчилар кам. Ван Перси - ана шундай кам сонли футболчилардан. Робин бугун ақл бовар қилмас даражада ўйин кўрсатди. У бугун тиззасидан жароҳат олди.
Агар шундай ўйинимизни кўрсатишда давом этсак ушбу турнирда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди Мойес.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар