

"Дунёнинг энг яхши футболчилари билан бирга ўйнаётганим менга доим иштиёқ беради. Бу менинг орзуим эди. "Барселона"да сайёрамизнинг энг яхши футболчиси ўйнайди - Лео Месси. Ундан ва бошқа жамоадошларимдан кўп нарсани ўрганяпман. Албатта, бу каби шериклар билан ривожланиш бўлади. Мессини доим телевизор орқали кўрардим. Энди у билан бирга машғулот ўтказяпман. Бу ажойиб!", - деди Дест.
19 ёшли Дест "Аякс"дан "Барселона"га 22 млн евро эвазига ўтганди.



