

Каталонияликлар 19 ёшли америкалик футболчи борасида 20 миллион евро, шунингдек 5 миллион евро бонуслар кўринишидаги шартнома бўйича Нидерландия клуби билан келишувга эришди.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар энди тўловни қай тартибда тўлашни келишиб олишлари қолди холос.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" анчадан бери Дестга қизиқаётган ва ҳатто у билан келишувга эришгани борасида хабарлар ҳам янграган эди.



