Дешам: "Терма жамоа Франциянинг муаммоларини ҳал қилмайди, аммо францияликларга ҳаммасини унутишга ёрдам беради"

Aslanov Jasurbek
8 июл 2016, 05:43
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўз жамоасининг Евро-2016 финалига чиққани борасида фикр билдирди.

"Биз бу Еврода муҳим қадам ташладик, аммо асосийсини якшанба куни амалга оширишимиз керак. Бу ҳақда кийиниш хонасида йигитларга айтдим. Тайёргарлик учун бор-йўғи 2 кунимиз бор. Барча мураббий ва шифокорлар футболчиларнинг тикланишига жиддий эътибор беришимиз керак. Бу муҳим масала. Бундай оғир учрашувда ғалаба қозонган жамоамдан миннатдорман. Жаҳон чемпиони ҳисобланган Германияни мағлуб этиш нима эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бутун мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши катта ёрдам берди. Биз мамлакатимизнинг барча муаммоларини ҳал қила олмаймиз, аммо францияликларга ҳаммасини унутишга ёрдам берадиган ҳислар совға қила оламиз. Бугун мамлакатни бирлаштира олдик деб ўйлайман.

Гризманн - кучли футболчи ва бугуни буни яна бир бор исботлади. Унинг тезлиги, техникаси бизга гол уриш ва вазиятлар яратишда ёрдам беради. Бу Еврода у биз учун катта рол ўйнаяпти. Асосийси футболчилар жавобгарликни тўғри тушунишмоқда. Ўз вақтида мен ҳам бундан ўтганман" - дейди Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com