

"Албания яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилди. Биз аввалроқ гол уришимиз мумкин эди, бунинг учун етарлича имкониятлар бўлди. Агар баҳс дуранг билан якунланганида, бу Албания терма жамоаси фойдасига бўларди.
Погбани алмаштириш тактик қарор эди. Гризманнга келадиган бўлсак, у билан нима қилишни мен ҳал қиламан. Албатта, на у ва на Погба захирада ўтиришни исташади. Поль барқарор ўйин кўрсата бошлади. У доимо ўзига ишонади. Бирга-бир вазиятларда Погба курашишга тайёр" - дейди Дешам.



