Дешам: "Барчаси ҳам идеал бўлмади"
06 сен 2020 12:12
Янгиликлар
Дешам: "Барчаси ҳам идеал бўлмади"
Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам Швеция термасига қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Стокгольмда ўтган Швеция - Франция баҳсида 41-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
"Барчаси ҳам идеал бўлмади. Янги тизим ҳозирча яхши ишламоқда. Ҳужумда янада кўпроғига эришишимиз мумкин эди. 4-4-2 схемасига қарши ўйнадик, энг қийини шундаки, рақиблар таркибида қанот футболчилари кўп эди.
Баҳона изламайман. Пандемиядан кейинги илк ўйин эди, футболчиларнинг барчаси ҳам яхши жисмоний ҳолатда эмасди. Турнирни ғалаба билан бошлаб олганимиз яхши бўлди", - деди Дешам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар