Депай ва де Йонг қачон сафга қайтади?

Sherzod Nurmatov
27 сен 2022, 14:04
ОАВ Нидерландия термаси ихтиёрида жароҳатланган "Барселона" футболчилари Мемфис Депай ва Френки де Йонгнинг тахминий тикланиш вақти ҳақидаги маълумотларни чоп этди.

Аввалроқ 28 ёшли ҳужумчи ва 25 ёшли хавбек сонидан жароҳат олгани маълум қилинган эди.

"Diario Sport" хабарига кўра, Депай тахминан бир ой майдонга туша олмайди, де Йонг эса Чемпионлар Лигаси доирасида 4 октябрь куни "Интер"га қарши ўйингача сафга қайтиш имкониятига эга.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport