Депай "Лион" билан шартномани узайтирмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
4 окт 2020, 11:50
"Лион" форварди Мемфис Депай клуб билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

"RMC Sport" хабарига кўра, у ҳали ҳам топ-клублардан таклиф кутмоқда. 26 ёшли футболчига эса анча вақтдан буён "Барселона" харидор бўлиб турибди, бироқ "Лион" форвард билан хайрлашмоқчи эмас.

Депайнинг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда якунланади, Руди Гарсия эса форвард клуб билан шартномасини яна 2 йилга узайтиришини истамоқда. Ундан ташқари, футболчининг маоши ҳам ошиши кутилмоқда.

УШбу мавсумда голландиялик футболчи Лига 1нинг 5 ўйинила 4 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport