

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳужумчи қишдаёқ жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Агарда барчаси режа бўйича кетса, иккинчи даврада "Атлетико" таркибида ўйнайди. Бироқ у ҳали "Барселона"дан кетишни раҳбарият билан келишиб олгани йўқ.
Клублар эса музокаралар бошлашга тайёр. Яқин бир ҳафтада барчаси аниқ бўлиши керак.
Ушбу мавсумда Депай барча турнирларда 4 ўйинда 1 гол урди.



