UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  1 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  10 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади" Янгиликлар

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэнни Мерфи ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг йўқлиги бугунги ўйинда МЮнинг фойдасига хизмат қилишини айтди.

Манкунианликлар сардори дисквалификация сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборади.

"Унинг дисквалификацияси ўйинга режа тузишда мураббийга енгиллик яратади. Бруну - ажойиб футболчи, бироқ "Энфилд"да таркиб тузаётганда тен Хаг уни кенгроқ йўналишда ишлатиши керак бўларди.

Усиз "Юнайтед" зич ҳимоя туза олади, 3 нафар ярим ҳимоячи Софьян Амрабат, Кобби Майну ва Скотт Мактоминей билан у икки қаватли ҳимоя ҳосил қила олади ва Маркус Рэшфорд, Алехандро Гарначо ҳамда Антонини тезкор қарши ҳужумда ишлатади.

Агарда Бруну марказдаги бирор позицияни эгаллаганида ҳужумлар унчалик тез бўлмасди. Мактоминей эса олдинга ҳаракатлана олади  ва Расмус Хейлундга ёрдам бериши мумкин.

Агарда тен Хагнинг ўрнида бўлганимда Рэшфордни асосий таркибда сардорлик боғичи билан майдонга туширардим. Балки бу гапларим айрим мухлисларга ёқмаслиги мумкин, ушбу мавсумда жамоанинг энг ёмон ҳолатига келиб қолишига мураббий айбдор бўлса-да, у қўл остида энг яхши ҳолатдаги футболчиларни тушириши керак.

Антони ва Гарначони асосий таркибда алмаштирмасдан ўйнатавериш ҳам яхши эмас. Гарначо мавсумни яхши ўтказмоқда, бироқ сўнгги вақтларда унинг ҳаракатларини олдиндан ўқий олишмоқда. Балки ҳамма ишни ўнг қанотга ташлаб, Рэшфордни чапда яширин қурол сифатида ишлатиш керакдир", - деб ёзади "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика