Денис Суарес агенти: "Мижозим "Наполи"дан таклиф олгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2017, 15:45
"Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суарес "Наполи"дан таклиф олгани йўқ.

Бу ҳақда унинг агенти Феликс Гранде маълум қилди.

"Биз "Наполи" ёки бошқа клубдан таклиф олмадик. Денис "Барселона"даги вазифаларини яхши уддалаяпти, унда 5 йиллик шартнома бор ва сўнгги бир неча ойда у ўсди.

Денис асосий таркиб футболчиси эмас, бироқ тез-тез майдонга тушмоқда. Барча футболчилар кўпроқ ўйнашни истайди, лекин унинг "Барселона"даги илк мавсумида шошилмаслик лозим. Келаси мавсум кўпроқ ўйин амалиёти бўлади" - дейди агент.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Radio CRC