

Ўйин ҳақида
"Ўйинда тезкор голлар бўлди, йигитлар охиригача курашишди. "Сўғдиёна" ҳам яхши ва тажрибали жамоа. Ёмон ўйнамадик. Майдон ҳолати имкон берганича ўйнадик. Тенг ўйинда адолатли дуранг қайд этилди. Биз 3 очко олиб кетишимиз мумкин эди, афсуски бундай бўлмади. Ҳеч қиси йўқ, курашамиз, ҳали имкониятимиз бор. Сўнгги турда лигада қолишга уринамиз. Аммо энди барчаси ўз қўлимизда эмас: "Қўқон-1912" ютқазиши ва биз ютишимиз керак. Кўрамиз", - деди Денис Коростиченко.
- Жалолиддинов асосий таркибда эмас захирадан майдонга тушди. Унда чарчоқ борми?
- Йўқ, бу бизнинг режамиз эди. Жасур иккинчи таймда тушиши ва жамоа ўйинини кучайтириши керак эди. Шундай ҳам бўлди.
- Ўйиндан олдин дурангни кутганмидингиз?
- Йўқ, кутмагандим, ғалаба учун келгандик. Охирги икки турда 6 очко олиб бошқа жамоаларга қарашимиз керак эди. "Қўқон-1912" бугун ютқазгани учун бизда охирги турдан олдин ҳам имконият сақланиб қолди.



