UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  7 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  4 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  37 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

Денис Коростиченко: "Жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада жон сақлаб қолиш эмас, юқорироқ ўрин эгаллашни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада жон сақлаб қолиш эмас, юқорироқ ўрин эгаллашни мақсад қилганмиз"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйин босим остида ўтди. Фикримча, курашларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага ҳаракат қилди. Локомотив ҳар бир ўйинда ютиши керак. ЎЗ навбатида биз ҳам очко тўплашимиз керак. 

Бизнинг ҳам, рақиб дарвозаси олдида ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- "Олимпик"да катта ўзгаришлар бўлди. Жамоа иккинчи даврага қандай тайёргарлик ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Ҳа, бизда ўзгаришлар бўлди. Асосий таркибдаги йигитлар бошқа жамоаларга кетишди. Бу ўз навбатида жамоа ўйинига таъсир кўрсатади. Биз бошқа футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Биз қимматбаҳо футболчиларни таклиф эта олмадик, ёши каттароқ футболчи ёки легионерлар эвазига ҳам жамоани кучайтириш имкони бўлмади. Ёши катта биргина футболчи бор - у Суннатилло Абдуллажонов. У бугун ўйинда гол ҳам ура олди. Биз чемпионат охиригача шу йигитлар билан курашамиз ва уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоани иккинчи даврадаги режалари ва мақсадлари қандай? "Олимпик" лойиҳаси йўқ бўлиб кетиши мумкин деган гап-сўзлар ҳам бор, шунингдек Тимур Кападзе ҳам кетди...

- Темур Кападзе ҳам кетди. Темур ака матбуот анжуманида сўнгги тўрт йилни босим остида ўтказганини айтди. Ҳозирча таътилга кетди. У ўз маслаҳатлари билан жамоага ёрдам бериб турибди. Биз чемпионатда ўйнаяпмиз ва Суперлигада қолишни мақсад қилганмиз. Биз жон сақлаб қолишни эмас, юқорироқ ўринни олишни мақсад қилганмиз. Биз қолсак, лойиҳа давом этади деб ўйлайман.

- Ҳозирги таркибдан қай даражада қониқаяпсиз? 

- Бу "Олимпик"нинг дастлабки йилдаги вазиятга ўхшаш ҳолат. Ўшанда баъзи футболчилар ўз жамоаларига керак бўлмай қолгандилар. Иккинчи даврада биз бундай йигитларга имконият берамиз. Барчаси ўзларига боғлиқ. Бизда вақт жуда кам эди. Йигитлар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак эди. Улар ҳар бир ўйинга юқори мақсадлар билан майдонга тушишади. 

- Сиз кетганингиздан бери "Локомотив" қанчалик ўзгарибди?

- БИринчи даврани бошқа мураббий билан бошлаганди. Дастлабки ўйинлар яхши ўтганди. Кейин нималар бўлганини билмайман. Ҳозирда Александр Сергеевич иш олиб бормоқда. Жуда кучли мутахассис ва яхши инсон. У жамоа билан яхши натижа кўрсата олади деб ўйлайман. Жамоа яхши томонга ўзгаряпти. Жамоага барча яхши ниятларимни тилайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика