UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Шўртан" – "Олимпик" (1:0) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман! Битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. Бошқа ҳеч нарса деёлмайман.

- "Шўртан" дарвозаси олдида баҳсли вазият юзага келди. Сизнингча ўша ҳолатда пенальти бормиди?

- Мен ҳакамлар қарори бўйича фикр билдиролмайман. Вазиятни Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўзи кўриб чиқади.

- Бугунги ўзгаришлар ўзини оқладими? Қандайдир тактик ўзгаришлар қилишга уриндингиз...

- Йигитлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Олдинда яхши вазиятлар бўлди. Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди. Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ. 

- "Олимпик" ўтиш ўйинига руҳан тайёр эмасмиди ёки чарчоқ аломатлари бормиди?

- Ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эди.

- Бугун ғалабани қўлга киритишда "Шўртан"нинг омади келди деб ўйлайсизми?

- Омад демаган бўлардим. Футболчиларимиз 1 сония диққат-эътиборни йўқотишди ва бу голга сабаб бўлди. "Шўртан" дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар яратмаганди. 

- Келажакда "Олимпик" мураббийи сифатида қоласизми? 

- Ҳозирча бир нарса деёлмайман. Ҳали олдинда битта ўйинимиз бор. Агар Суперлигада қолиш масаласини ҳал этсак, раҳбарият бу масалани ўрганиб чиқади. Жамоамизнинг мақсади – Суперлигада қолиш. Кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика