UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  0 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  3 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  8 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  21 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  8 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  15 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  14 00:45Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди  11

Денис Иванков "Насаф"дан кетди Янгиликлар

Денис Иванков "Насаф"дан кетди

Куни кеча "Насаф" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш руй берди.

Кўп йиллардан буён "Насаф"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Денис Иванков жамоани тарк этди.

Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни ўз қўлига олганидан буён узлуксиз штабда ишлаган Иванков 6 йиллик фаолиятидан сўнг ўзининг қадрдон клуби билан хайрлашди.

Ўзбекистон терма жамоасида ҳам дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган тажрибали мутахассис "Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти орқали кўпчиликка жуда таниш.

Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Мураббийни кетишига сабаб эса терма жамоадаги фаолият. Иванков бор диққат эътиборини айнан мамлакатнинг бош жамоасига қаратиши боис клубдаги ишини тўхтатишга қарор қилган. Рўзиқул Бердиев эса терма жамоа манфаатини ўйлаган ҳолда ўзининг энг асосий кўмакчиларидан бирини қўйиб юборишга қаршилик қилмади. Иванков "Насаф" билан дўстона тарзда хайрлашган. "Насаф"да эса Денис Иванков учун эшиклар доим очиқлиги ва исталган пайтда "ўз уйи"га қайтиши мумкинлиги таъкидланган.

Денис Иванковнинг "Насаф"даги ўрнини собиқ дарвозабон, бунга қадар клуб академиясида дарвозабонлар мураббийи фаолиятини бошлаган Михаил Наумов эгаллаши кутилмоқда.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика