

22 ёшли Туркия терма жамоаси футболчисига "Лестер" ва "Вулверхэмптон" клублари қизиқиш билдиришган.
Аммо туринликлар Демирални сотишни хоҳлашмаяпти. "Ювентус" ҳимоячи учун бонуслардан ташқари 30 миллион евролик таклифни рад этди. Қайси клуб бундай таклиф бергани маълум эмас.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



